29.09.2018. йил Устоз ва мураббийлар кунига бағишлаб давра суҳбати

Бугунги кунда юртимизда минглаб мактаб, лицей, коллеж, олийгоҳлар дунё стандартларига жавоб берадиган қилиб бунёд қилинди ва қайта таъмирланди. Узоқ қишлоқ ва тоғли ҳудудларда ҳам мана шундай гўзал илм даргоҳларини кўриб кўзинг қувонади. Айниқса, турли – туман китобларни чоп этилиши, бизни хурсанд қилади. Эрта тонгдан мактабга тўп-тўп  бўлиб бораётган ёшларни кўриб кўзинг қувонади. Уларнинг мурғак қалблари, узоқни кўзлаган орзулари, шоду хуррамликларини кўриб, болаликка қайтгин келади.  Бугун чет тилларида равон сўзлашаётган, дунё ўқувчилари орасида биринчи ўринни эгаллаб келаётган ёшларни кўрганда: » Асли ибн Синолар, Беруний ва Бухорийларнинг авлодларида асли насли тоза ёшларда деб фахрланамиз. Ташкил этилган тадбирда кафедра мудири М.Ж.Аллаева сўзга чиқиб устозларни 1-октябр устоз ва мураббийлар куни билан табриклади. Талабалар ҳам сўзга чиқиб устозларни байрамлари билан табриклаб,, машақатли касбларида мувофаққиятлар тиладилар.   

 

Тадбирдан фотолавҳалар

 

 

 

 

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan