Йиғилишни » Фармакология» кафедраси мудири доцент М.Ж. Аллаева очди ва йиғилиш қатнашчиларини кун тартиби билан таништирди. Сўнгра ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг бугунги мавзу «тиббий таълимда янги инновацион технологияларни қўллаш» мавзусини слайдлар орқали ёритиб берди. тиббиёт сохҳасида мутахассисларни тайёрловчи таълим муассасасида рейтинг тузишда 3та асосий кўрсаткичга эътибор берилишини, замонавий педагогик технологияларни компонентлари, маърузани таъминлашда педогогик технологияларнинг ўрни, тиббиётда қўлланиладиган таълим технологиялари, smart нинг жамиятда таълим моделининг трансформацияси, ахборот камуникатив технологияларнинг афзалликлари, Ўзбекистонда тиббий таълимнинг Salmon модели, замонавий тиббий таълим муассасаси моделиҳақида тўлиқ маълумот берди. олмазор тиббиёт ходимлариучун қизиқарли маъруза сифатида тингланди, фикр ва мулоҳазалар алмашинди.
Фотолавхалар: