ТТА даволаш факультети талабалари фармакология фанидан халқаро фан Олимпиадаси ғолиблари бўлишди

2020 йил 25 декабрь куни Бухоро Давлат тиббиёт институтида «Абу Али ибн Сино таълимотидан то учинчи Ренессанс давригача» халқаро талабалар тиббий предметлар мавзуидаги онлайн олимпиада ўтказилди.

Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультетининг 4 нафар талабаси мазкур олимпиадада иштирок этишди:

Даволаш факультетининг 301-гуруҳ талабаси Мисирова Ширина «Энг яхши ижодий фикрлаш учун» дипломи билан тақдирланди».
Даволаш факультети 301-гуруҳ талабаси Тўраев Жасурбек «Амалий муаммоларнинг энг яхши ечими учун» дипломи билан тақдирланди
Даволаш факультетининг 309 гуруҳ талабаси Хурсанова Мохинурбону 3-ўринни эгаллаб, фармакология фани бўйича халқаро олимпиада совриндори бўлди.

 

Тошкент тиббиёт Академиясининг энг яхши, келажакда етакчи олим ва педагог бўлиш эҳтимоли бўлган ушбу талабаларини фармакология фанидан халқаро олимпиада ўрин эгаллаганликлари билан табриклаймиз. Уларга чин дилдан муваффақиятлар тилаймиз!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan